Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 15:03 / 12.08.2015
2336
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: Японияда АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли вертолёт қулаб тушган
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли вертолёт Япониянинг Окинава ороли соҳилларига қулаб тушган. Бу ҳақда NBC News нашри хабар тарқатди.
Ҳарбий ташкилот вакилларидан бирининг айтишича, экипаж таркибида бўлган 17 ҳарбийларнинг барчаси қутқариб қолинган.
Соҳил қўриқчиларининг қайд этишича эса етти нафар экипаж аъзоси жабрланган.
Япон матбуоти ҳалокатга учраган вертолёт маркасини UH-60 Blackhawk деб ёзмоқда.
Америка ҳарбийлари бу модель ҳалокатга учраганини тасдиқламади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш