14:58 / 12.08.2015
3381

Қирғизистон ва Қозоғистон президентлари божхона чегараларининг очилиш маросимида иштирок этишди

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ва унинг қозоғистонлик ҳамкасби Нурсултон Назарбоев икки давлат ўртасидаги божхона чегараларининг тугатилиши маросимида иштирок этишди. Бу ҳақда Қирғизистон президентининг расмий сайти хабар қилди.
Маросим 12 август куни Иссиқкўл вилоятидаги Чингиз Айтматов номли Руҳ Ўрда маданият марказида бўлиб ўтди. Президентлар телекўприк орқали жараённи бевосита бошқариб боришди.
Телекўприк маданият маркази ҳамда Оқ йўл ва Қўрдой назорат ўтказиш пунктлари ўртасида бўлиб ўтди. Давлатлар раҳбарлари телекўприк орқали чегараларни очишга кўрсатма беришди.
Назорат ўтказиш пунктларидаги жараённи Қирғизистон бош вазири Темир Сариев ва Қозоғистон бош вазирининг ўринбосари Бақитжон Сагинтаевлар бошқариб боришди.

Top