16:51 / 12.08.2015
3547

Қорақалпоғистонда қиймати 355 млн сўмдан ортиқ бўлган балиқ озуқаси яширин равишда сақлангани аниқланди

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Орол денгизидан балиқлар учун озуқани ноқонуний равишда йиғиб олган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда божхона қўмитасининг ахборот хизмати хабар берган.

Мўйноқ туманида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида шу туманда истиқомат қилувчи фуқаронинг хонадонидан ноқонуний равишда сақланаётган 138та қопда қиймати 214 млн сўмдан ортиқ бўлган 4551 кг Артемий қисқичбақаси уруғлари топилган.

Шунингдек, тумандаги собиқ Мўйноқ балиқ консерва заводи ҳудудида ўтказилган тадбир давомида омборлардан бирига 236 қопда қиймати 355 млн сўмдан ортиқ бўлган жами 7551 кг мазкур балиқ озуқаси ноқонуний равишда сақланаётгани аниқланган.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.

Top