16:04 / 12.08.2015
3063

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети кутубхонасига 2600та китоб топширилди

Бугун Жанубий Кореянинг Инҳа университети янги президенти Сунь Чой Тошкент шаҳридаги Инха университети ректори Шерзод Шерматов билан учрашди.

Учрашув чоғида ўқув жараёнида фойдаланиладиган 2,6 мингта китобнинг Тошкент шаҳридаги Инха университетига рамзий топшириш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Бироз олдинроқ, Инҳа университети янги президенти бошчилигидаги делегация Тошкентга ташриф буюргани ҳақида хабар берилганди.

Top