21:23 / 12.08.2015
6443

Тошкентда давлат 100 млн сўм солиқ яширган МЧЖ раҳбари қўлга олинди

Тошкентда давлат 100 млн сўм солиқ яширган МЧЖ раҳбари қўлга олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.
Astera Mega Stroy ва Astoria Group МЧЖлари раҳбари бўлган Олимжон Ҳаётов жорий йилнинг март ойида 55 млн сўмлик, кейинроқ эса 81 млн сўмлик маҳсулотларни нақд пулга сотиб юборган. Солиқларни тўламаслик учун у ҳужжатларни йўқ қилиб юборган ёки амалга оширилган ишларни ҳужжатда акс эттирмаган.
Текширув натижасида маълум бўлишича, 2014-2015 йиллардаги фаолияти давомида унинг раҳбарлигидаги икки корхона давлатга тўланиши керак бўлган 99.615 млн сўм солиқларни яширган.
Ушбу ҳолатлар юзасидан тергов олиб борилмоқда.

Top