12:49 / 12.08.2015
6671

Тошкентда Nexia билан тўқнашган Lacetti ағдарилиб кетди

11 август куни Тошкентнинг Юнусобод туманида, Уста Ширин ва Садриддин Йўлдошев кўчалари чорраҳасида Nexia ва Lacetti автомобиллари тўқнашиб кетди.

Facebook ижтимоий тармоғининг «Водители Ташкента» гуруҳи аъзолари томнонидан жойлаштирилган суратларда Nexia’нинг олд қисми пачоқ бўлгани, Lacetti эса ағдарилиб ётганини кўриш мумкин.

Воқеа гувоҳларнинг сўзларига кўра, рулда ёш йигитлар бўлган, жабрланганлар йўқлиги айтилган.

Aвтоҳалокат 11 август куни соат 18:00 ва18:30 оралиғида содир бўлган. Хабарга изоҳ билдирган фойдаланувчилар ушбу чорраҳага светофор ўрнатиш лозимлигини таъкидлашган.

Top