Ўзбекистон | 14:18 / 12.08.2015
4032
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдан Иссиқкўлга поездда бориш имкони туғилди

Тошкентдан Иссиқкўл бўйидаги Балиқчи шаҳрига янги сайёҳлик поезди қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ сайти орқали ахборот берилди.
Айтилишича, поезд 16, 23, 30 август, якшанба кунлари соат 13:27да Тошкентдан жўнаб кетади. Балиқчидан қайтадиган рейс 18, 25 августЮ 1 сентябрь, сешанба кунлари соат 2:55га белгиланган.
Поезд қатнови бундан кейин ҳам давом этиш ёки этмаслиги ҳақида ахборот берилмади.