Жаҳон | 22:00 / 12.08.2015
3344
1 дақиқада ўқилади

Туркиянинг жануби-шарқида граната портлаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

Туркиянинг жануби-шарқидаги Диёрбакир шаҳри яқинида Курдистон ишчи партияси жангарилари ҳарбий қисм олдидаги аванпостга ҳужум қилишди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Аванпост олдида граната портлаши оқибатида бир нафар турк ҳарбийси ва икки нафар жангари ҳалок бўлди.

Яна камида 4 нафар ҳарбий ва бир нафар хавфсизлик хизмати ходими жароҳат олди.