11:53 / 12.08.2015
1957

Хитойдаги «Соуделор» тўфони қурбонлари сони 26 нафарни ташкил қилмоқда

Хитой шарқига 9 август куни ёпирилган «Соуделор» тўфони шу вақтгача 26 кишининг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда «Синьхуа» хабар берган.

Хабарда айтилишича, 7 киши бедарак йўқолган.

Тўфон туфайли Фуцзянь вилоятида 514 мингга яқин киши турар жойларидан кўчирилган.

Бу вилоятда тўфон 7 минг уйни вайрон қилган ва 112 минг га экин майдонларига зарар етказган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, тўфон туфайли мамлакат иқтисодига 1,5 млрд доллар зарар етган.

Top