06:24 / 13.08.2015
6518

Атамбоев Қирғизистонга Назарбоевдек президенти бўлишини тилади

12 август куни Қирғизистоннинг Чўлпон-ота шаҳридаги “Рух Ўрда” мажмуасида Қирғизистон билан Қозоғистон ўртасидаги чегараларнинг очилиши пайтида Қирғизистон президенти Олмосбек Атамбоев ўз мамлакати иқтисодий ривожланиш бўйича Қозоғистондан ортда қолаётганини таъкидлаб ўтди, деб ёзмоқда “Вечерний Бишкек” газетаси.   

“Қирғизистонда Нурсултон Назарбоевдек президент бўлмаган, шунинг учун биз ривожланишда озгинча ортда қолмоқдамиз. Қозоғистонда аҳоли жон бошига ЯИМ даражаси биздагидан 15-20 марта кўпроқни ташкил қилади. Йил натижаларига кўра Қозоғистон МДҲ давлатлари ўртасида ЯИМ даражаси бўйича биринчи ўринга чиқади”, деб айтди Атамбоев.   

Атамбоев Қозоғистон президенти билан ёнма-ён турганидан фахрланишини айтиб ўтди.

“Назарбоев нафақат Марказий Осиёдаги, балки бутун дунёдаги илғор давлатлардан бирининг етакчиси. Чегараларнинг очилиши бу муҳим тарихий воқеа. Менинг фақатгина битта орзуим бор – келажакда бизнинг давлатлар орасида ҳеч қандай тўсиқлар бўлмасин, чунки биз қардош халқлармиз”, деб таъкидлаб ўтди Қирғизистон президенти.   

Атамбоев Қирғизистонга Назарбоевдек президент бўлишини тилаб қолди. У қозоқлар ва қирғизлар турк давлатлари орасида бир-бирига энг яқин давлатлар эканини эслатиб ўтди.

Назарбоев ўз навбатида Қозоғистон 1,5 млрд доллар инвестиция киритгани ва чегараларнинг очилиши савдога ижобий таъсир кўрсатишини эслатиб ўтди. “Мен катта оғангиз сифатида сизга доимо маслаҳат ва ёрдам бераман”, деб айтди Назарбоев.     

Top