08:10 / 13.08.2015
3579

Facebook Twitter билан янгиликлар етказишда рақобатлашишга қарор қилди

Facebook компанияси Twitter тамойилида ишловчи мобиль дастурни яратмоқда: бу дастур қисқа ва муҳим хабарларни тарқатиш учун мўлжалланган. Бу ҳақда Business Insider ўз манбасига иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда.

Ушбу хизмат фойдаланувчи ҳамкор нашрлар томонидан ёритилаётган мавзуларни танлаш, уларга обуна бўлиш ва янги янгилик пайдо бўлиши билан уларни олиш имконини беради. Қандайдир муҳим воқеа рўй берганда нашрлар ушбу дастур орқали фойдаланувчиларни бундан тезда хабардор этадилар.

Хабарлар 100 та белгидан (Twitter’да 140 та белги) иборат матндан ва ОАВ сайтидаги материал сақланадиган саҳифага йўналтирувчи ҳаволадан ташкил топади. Шу тариқа шошилинч хабар Твиттердаги твитлар каби тезда тарқалади. 

Манбанинг маълумотларига кўра, айни пайтда дастур синовдан ўтказилмоқда. Бу дастурда мақолаларига кириш мумкин бўлган илк нашрлар танлаб олинди.

Top