15:45 / 13.08.2015
3610

Жиззаҳда энергия тежовчи диодлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди

Жиззах махсус индустриал зонасида энергия тежовчи диодли ёритувчи ускуналар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Yorqin Chiroqlar қўшма корхонаси очилди. Бу ҳақда “Ўзбекэнерго” АЖ сайти орқали хабар қилинди.
Корхонанинг очилиш маросими 9 август куни бўлиб ўтди. Унинг таъсисчилари “Ўзбекэнерго” таркибига кирувчи “Жиззах ПТЭС” АЖ ва Жанубий Кореянинг OWELL компанияси бўлди.
Корхона 2014 йил 17 июнида Жанубий Корея президенти Пан Кин Хенинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида “Ўзбекэнерго” ва OWELL компаниялари ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми асосида ташкил этилди.
Лойиҳанинг умумий қиймати 2.5 млн долларни ташкил қилади. Лойиҳанинг реализацияси 33 янги иш ўрнини ташкил этишга ёрдам беради. Бугунги кунда завод цехида асосий жиҳозлар ўрнатилган бўлиб, ишлаб чиқаришни бошлашга барча тайёргарликлар кўриб бўлинган.
Корхонада йилига 2.5 млн дона энергия тежовчи диодли ёритувчи ускуналар, шу жумладан, 100 Вт қувватли 120 минг, 32 Вт қувватли 500 минг ва 7 Вт қувватли 1.88 млн дона ускуна ишлаб чиқариш кўзда тутилмоқда.

Top