16:21 / 13.08.2015
10732

Тяньцзиндаги портлаш дрон томонидан видеога олинди

Интернетда Хитойнинг Тяньцзин шаҳридаги портлаш оқибатлари қайд қилинган видеолавҳа эълон қилинди. Ушбу видеотасвир учувчисиз ускуна ёрдамида олинган.

Видеода шаҳарнинг Биньхай туманини қамраб олган кўп сонли ёнғинлар ҳамда портлашнинг бошқа оқибатлари кўринади.

Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни маҳаллий вақт билан соат 23:30да Ruihai Logistics компаниясининг Биньхайда жойлашган иккита омборхонасида кучли портлаш содир бўлди. Омборхонада хавфли маҳсулотлар сақлангани айтилмоқда. Портлаш зарбининг кучлилигидан у маҳаллий сейсмология хизмати томонидан қайд қилинди. Портлаш кучи тротил эквивалентида 3 ва 21 тоннани ташкил қилди.

Фожиа қурбонлари сони 44 кишига етди, 520 киши шифохонага ётқизилди, улардан 66 нафари оғир аҳволда. Ҳалок бўлганларнинг 12 нафари полициячилардир.

Top