Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 12:32 / 13.08.2015
1653
1 дақиқада ўқилади
«Ювентус» Куадрадо ва Рамирес бўйича «Челси» билан музокара ўтказди
Туриннинг "Ювентус" клуби Лондоннинг "Челси" жамоасидан бир йўла икки нафар футболчи харид қилмоқчи.
Daily Mail нашри маълумотларига кўра, туринликлар Куадрадо ва Рамиресни олиш бўйича музокара ўтказишган.
"Кўҳна синьора" Куадрадони "Шальке"дан Юлиан Дракслер олинмаса, харид қилмоқчи. Рамиресга эса "Бавария"га ўтиб кетган Артуро Видалнинг ўринбосари сифатида қаралмоқда. Шунингдек, жамоада Андреа Пирлонинг ўрни бўш турибди.
"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо Куадрадони сотишга рози, аммо Рамиресни жамоада сақлаб қолмоқчи.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш