12:30 / 14.08.2015
3680

АҚШда аҳолига огнемётлар сотишга рухсат берилди

АҚШда оддий фуқаролар учун ўтсочар қуроллар сотилишига рухсат берилди. Бу ҳақда CNN хабар берган.

Эндиликда, АҚШда бундай қуролларни сотиб олиш учун махсус ҳужжат кўрсатиш талаб қилинмайди. АҚШда огнемётлар "кўнгилочар восита" сифатида қабул қилинмоқда.

Хусусан, Throwflame компанияси 1599 долларга 15 метр масофагача олов чиқарадиган огнемёт моделини сотиб олишни таклиф қилмоқда.

Ўз навбатида, Ion Productions Team компанияси 900 долларлик огнемётларни таклиф қилган. Бу огнемётнинг таъсир қилиш масофаси 7,5 метр.

Бундай воситалар АҚШ почта хизмати орқали ҳам етказиб берилиши йўлга қўйилиши айтилган.

Top