Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилиялик голеадор дарвозабон ўз фаолиятидаги 130-голини урди
Голеадор дарвозабонлар орасида рекордчи ҳисобланувчи бразилиялик Рожерио Сени ўз голлари сонини 130тага етказиб қўйди.
Бразилиянинг «Сан-Паулу» клубида фаолият кўзрсатадиган дарвозабон-тўпурар ички чемпионат дирасида «Фигейренсе» жамоасига қарши ўтказилган учрашувда яна битта гол уришга муваффақ бўлди.
У Бразилия чемпионати 18-турида кечган ушбу ўйиннинг 27-дақиқасида белгиланган пенальтини аниқ ижро этди. Шу тариқа 42 ёшли дарвозабон ўз голлари сонини 130тага етказди. Ўйин эса "Сан-Паулу"нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Жорий мавсумда Рожерио 42та учрашув ўтказган ва жарима зарбаларидан 7та гол урган. У ўз фаолиятидаги 130 та голни уриш учун 1245та ўйин ўтказган. Рожерио 2015 йилда фаолиятини якунлаши ҳақида айтган.
2014 йилда Рожерио Сени яна бир рекорд ўрнатганди. У ўшанда у бир жамоа сафида ўтказган ғалабали ўйинлари сонини 600дан оширганди. Қайд этиш жоизки, бу борадаги иккинчи натижа Райан Гиггзга тегишли. У "МЮ" сафида ўтказилган 589та ғалабали ўйинга эга.