Жаҳон | 01:53 / 14.08.2015
3547
1 дақиқада ўқилади

Буюк Британияда 48 мингдан кўпроқ одам Биньямин Нетаньяхунинг ҳибсга олиниши ҳақидаги арзномани имзолашди

Буюк Британияда 48 мингдан кўпроқ одам мурожаатлар сайтида Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Лондонга ташрифи пайтида ҳибсга олиниши ҳақида Буюк Британия парламентига юборишни имзолашди.

Арзнома муаллифларининг таъкидлашича, Нетаньяху халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ, Лондонга келиши биланоқ ҳарбий жиноятлар учун ҳибсга олиниши керак. Исроил бош вазири 2014 йилда 2 минг нафар тинч аҳолининг қотиллигида айбланмоқда.

Қайд этилишича, мамлакат ҳукумати 10 мингдан кўпроқ имзо йиққан ҳар қандай арзномани қўриб чиқади.

Биньямин Нетаньяху 2015 йилнинг сентябрида Лондонга ташриф буюриши режалаштирилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш