22:49 / 14.08.2015
2208

Пеллегрини: Моуринью билан ўртамизда келишмовчилик бор, лекин мен доимо унга қўлимни узатаман

“Манчестер Сити” бош мураббийи Мануэль Пеллегрини “Челси” бош мураббийи Жозе Моуринью билан ўрталарида келишмовчилик борлигига қарамасдан, 16 август куни Англия премьер-лигасининг 2-тури доирасида “Манчестер Сити” билан “Челси” ўртасидаги учрашувда у билан қўл беришишга тайёрлигини маълум қилди.

“Моуринью билан ўртамизда келишмовчилик бор, лекин мен доимо унга қўлимни узатаман” деб айтди Пеллегрини.

2013 йилда Пеллегрини ўз жамоаси “Челси”га 2:1 ҳисобида мағлуб бўлгандан кейин Моуриньюга қўл узатишни истамаган.

Top