19:14 / 14.08.2015
5849

Қирғизистон аҳолиси 6 млн нафарга яқинлашди

2015 йилнинг 1 июль куни ҳолатига кўра, қўшни Қирғизистон республикаси аҳолиси сони 5 млн 955 минг нафарни ташкил этган. Яъни 2015 йил бошидан буён Қирғизистон аҳолиси 59,4 минг кишига кўпайган ва 1 фоизлик ўсиш қайд этилган. Бу ҳақда Қирғизистон миллий статистика қўмитаси маълум қилган.

Аниқлик киритилишича, нисбатан юқори ўсиш кўрсаткичлари Ўш ва Баткент вилоятларида рўй берган. Шунингдек, Бишкекда 1,2 фоизлик натижа қайд этилган. Энг паст кўрсаткичлар эса Норин (0,4 фоиз) ва Иссиқкўл (0,6 фоиз) вилоятларида кузатилган.

2015 йилнинг январидан июнь ойигача Қирғизистондаги ЗАГС идораларида 78,6 минг туғилиш ва 17,4 минг ўлим рўйхатга олинган. Натижаларга кўра, 1000 киши бошига туғилиш 20,8 нафарни ташкил этган.

Top