15:13 / 14.08.2015
3172

Хитой Халқ банки юаннинг долларга нисбатан қийматини 0,05 фоизга оширди

Уч кунлик пасайишлардан кейин Хитой Халқ банки миллий валюта юаннинг долларга нисбатан қийматини оширди.

Ўсиш 0,05 фоиз кўрсаткичда қайд этилган. Бу ҳақда China Foreign Exchange Trade System маълум қилмоқда.

14 август жума кнуи 6,3975 юань 1 доллар қийматга тенг бўлиб турибди. Бу олдинги кўрсаткичга нисбатан 0,05 фоизга қўпроқ дегани.

Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтиш жоиз, сўнгги уч кунда юаннинг долларга нисбатан қиймати 4,6 фоизга пасайган.

Top