09:10 / 14.08.2015
4666

Yota оператори биринчи марта абонентлари сонини ошкор қилди

Россиянинг Yota мобил алоқа оператори биринчи марта абонентлари сони ҳақида ахборот берди. РИА Новости агентлигининг ёзишича, унинг хизматларидан млн дан ортиқ киши фойдаланади.
“ТМТ Консалтинг” бошқарувчиси Константин Анкиловнинг ҳисоб-китобларига қараганда, 2015 йил иккинчи чорагининг охирига қадар Россияда мобил абонентлар сони 240 млн кишини ташкил қилган. Шу тариқа, Yota’нинг бундаги улуши, USB-модем ва роутерлар фойдаланувчиларини ҳисобга олганда, 0.8 фоизни ташкил қилади.
МТС абонентлари сони 74.5 млн га, “Мегафон” абонентлари сони 69.5 млн га, “ВимпелКом” абонентлари сони 55.7 млн га тенг. Улардан кейинги ўринларда Tele2, “Мотив” (2.4 млн дан) ва Smarts (1.1 млн) турибди. Шу тариқа, Yota ушбу рўйхатда еттинчи поғонани эгаллади.

Top