Спорт | 16:31 / 15.08.2015
2144
1 дақиқада ўқилади

Агент: Жорданнинг исмидан фойдаланиш 10 млн доллар туради

Афсонавий баскетболчи Майкл Жорданнинг агенти Дэвид Фолк унинг мижози номидан реклама мақсадларида фойдаланиш 10 млн доллар туришини маълум қилди.
Бу ҳақда у Dominick's Finer Foods компанияси билан суд тортишуви чоғида айтиб ўтди. Компания 2009 йили Жорданнинг номидан рекламада фойдаланган.
Фолк МБАнинг олти карра чемпионини АҚШнинг энг машҳур қимматбаҳо тоши – Хоуп олмоси билан қиёслади.
“Хоуп олмоси дунёдаги энг қимматбаҳо тошдир. Уни қисмларга бўлиш мумкин эмас. Айрим нарсалар бўлинмасдир, ва бу уларнинг қийматини ҳимоя қилади”, – унинг сўзларини келтиради ESPN нашри.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш