16:41 / 15.08.2015
2765

Apple ҳайдовчисиз автомобиль ишлаб чиқмоқда

Apple компанияси ҳайдовчисиз автомобиль яратиш бўйича ишларни махфий тарзда амалга оширмоқда. Компания муҳандисларининг бу ҳақдаги ёзишмалари The Guardian нашрига келиб тушди.
Ёзишмалардан маълум бўлишича, Кремний водийси, Tesla motors ва Mercedes-Benz муҳандисларидан иборат гуруҳ Apple’нинг Сан-Хоседаги қароргоҳида ишламоқда. Тахмин қилинишича, машинанинг биринчи модели деярли тайёр бўлган ва тадқиқотчилар уни синовдан ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда.
Шунингдек, синов Сан-Франциско яқинидаги фойдаланилмайдиган GoMentum station ҳарбий базасида ўтказилиши мумкинлиги айтилмоқда. Илгарироқ у ерда Mercedes-Benz ва Honda синовлар ўтказган эди. Станция фуқаролар учун ёпилган бўлиб, ҳарбийлар томонидан қўриқланади, шу боис у ерда махфий синовларни ўтказиш мумкин бўлади. Tesla motors мутахассислари объектни кўздан кечириш учун рухсат ололмагани маълум.
Компания “Титан лойиҳаси” номи ости ҳайдовчисиз автомобиллар устида ишлаётгани ҳақида кўпдан буён гапириб келинаётганига қарамай, ушбу лойиҳанинг мавжудлиги борасидаги ҳужжатлар биринчи марта чоп этилиши.

Top