19:36 / 15.08.2015
2927

Буюк Британия қироличаси Япония устидан ғалабанинг 70 йиллиги маросимига бошчилик қилди

Буюк Британия қироличаси Елизавета II ва қироллик оиласи аъзолари Лондонда Иккинчи жаҳон урушида Япония устидан эришилган ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган тантанали маросимда иштирок этди. Виндзорлар оиласи урушда ҳалок бўлганларнинг хотираларини черковдаги ибодат ва гулчамбарлар қўйиш маросимида ёд этишди.

Уруш фахрийлари ва лагерлар собиқ асирлари Лондон маркази бўйлаб саф тортиб ўтишди. Полиция маълумотларига кўра, террорчилар ушбу маросим пайтида теракт уюштиришмоқчи бўлишган.

Шаҳарда полиция бўлимлари кучайтирилди. Скотланд-Ярд бошлиғи Дэйв Маскернинг айтишича, байрамнинг тинч ўтказилишини таъминлаш мақсадида полиция Мудофаа вазирлиги ва Қироллик британ легиони билан яқиндан ҳамкорлик қилди.     

Top