17:02 / 15.08.2015
1969

Дэвид Кэмерон: Британия мамлакатга ноқонуний муҳожирлар келишига қарши курашишда давом этади

Буюк Британия ҳукумати мамлакат ҳудудига Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадан муҳожирларнинг ноқонуний йўллар билан кириб келишига қарши курашишда давом этади. Бу ҳақда 15 август куни мамлакат бош вазири Дэвид Кэмерон баёнот берди.
“Буюк Британия Европанинг энг сахий мамлакатларидан бири бўлиб келган. Биз ҳар доим одамларга бошпана бериб келганмиз. Аммо биз уларга ноқонуний келишга рухсат бермаслигимиз керак. Кўплар Европага яхши ҳаёт қидириб келади – бу меҳнат муҳожирлари. Улар Буюк Британияга ноқонуний йўллар билан кирмоқчи бўлади, шу боис халқимиз ва шахсан ўзим чегараларимиз хавфсизлигини таъминламоқчимиз”, – таъкидлади сиёсатчи.
Шунингдек, Кэмерон муҳожирлар оқимига тўсқинлик қилиш “ғайриинсоний” ҳаракат эмаслигини таъкидлаб ўтди.
“Давлат бюджетидан Ўрта Ер денгизида муҳожирларни қутқариш бўйича операциялар ўтказишга, шунингдек, бу муаммонинг манбаи бўлган давлатлардаги вазиятни барқарорлаштириш учун етарли миқдорда пул ажратилди”, – эслатиб ўтди у.

Top