12:17 / 15.08.2015
3888

Дональд Трамп: Украина – бу муаммо

Украинадаги вазият АҚШнинг Россия билан муносабатларида муаммо бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда АҚШ президенти лавозимига номзод, миллиардер Дональд Трамп айтиб ўтди, деб хабар бермоқда Корреспондент нашри.

“Украина – бу муаммо”, деб айтди 14 август куни Трамп Нью-Гэмпширда сайловчилар билан учрашуви пайтида ва бу масаланинг ҳал этилишида Европа давлатлари, жумладан Германия етакчи роль ўйнаши кераклигини қўшимча қилиб ўтди.

Трамп агар АҚШ президенти этиб сайланса, Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишини айтди.

“Биз дўстларимизни қўллаб-қувватлашимиз керак”, деб айтди Трамп.  

Top