13:26 / 15.08.2015
2759

Жанубий Корея раҳбари Япония истибдодидан озод бўлиш кунига бағишлаб нутқ сўзлади

Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе мамлакатнинг Япония истибдодидан озод бўлишига 70 йил тўлиши муносабати билан фуқароларга телевидение орқали мурожаат қилди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

“Япония ҳукумати ўзининг самимий хатти-ҳаракатлари ва тарихига ҳаққоний баҳо бериш йўли билан қўшни давлатлар ва жаҳон ҳамжамиятининг ишончини қозониши керак бўлади”, – таъкидлади Пак Кин Хе.
Шунингдек, у Шимолий Кореяга сиёсий чегаралар билан ажратилган оилалар муаммосини ҳал қилиш, ягона соғлиқни сақлаш тизими ва темир йўлларини кенгайтиришда ҳамкорликка чақирди.

Эслатиб ўтамиз, бугун ҳар икки Корея Япония колониализмидан халос бўлганининг 70 йиллигини нишонлайди. 1945 йилнинг 15 август куни милитаристик Япония капитуляция эълон қилиши билан унинг мустамлакалари ҳам мустақилликка эришган эди. Ушбу сана Кореяда ҳар йили нишонланади.

Top