09:51 / 15.08.2015
2587

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан янги интерактив хизматлар йўлга қўйилмоқда

Шу вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан 16та интерактив хизмат йўлга қўйилган. Уларнинг 4таси махсус электрон дастур ва интерактив хизматлар таркибига киради.

14 август куни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда ногиронлар жамоат ташкилотлари ўртасидаги консультатив учрашув чоғида “Саховат” ва “Мурувват” уйларига жойлашиш учун интерактив ариза тақдим этиш, ижтимоий хизмат кўрсатиш бўйича интерактив ариза бериш, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фахрийларининг санаторийларда соғломлаштириш тизимини тўлиқ қамраб олувчи ахборотлаштирилган дастур ишлаб чиқилгани маълум қилинди. Шунингдек, ногиронларнинг протез-ортопедия маҳсулотлари ва воситалари билан таъминлаш жараёнини тўлиқ қамраб олувчи дастур ишлаб чиқилиши таъкидланди.

Top