11:54 / 15.08.2015
2063

ОФК раҳбари Платинини ФИФА президенти сайловларида қўллаб-қувватлашини айтди

Осиё футбол конфедерацияси президенти шайҳ Салмон ибн Иброҳим ал-Халифа УЕФА президенти Мишель Платинини ФИФА президенти лавозимига сайловларда қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

“ФИФАга тажрибали, доно ва ташкилотга барқарорликни қайтара оладиган етакчи зарур. Платини бундай сифатларга эгалиги билан мақтана олади ва ташкилотга ишончни қайтарадиган ўз қарашига эга”, деб айтди ал-Халифа.  

Аввалроқ Жанубий Америка футбол конфедерацияси (КОНМЕБОЛ) президенти Хуан Анхель Напоут ҳам Платини номзодини қўллаб-қувватлашини айтган эди.

Платини ФИФА президенти сайловларида иштирок этишини 29 июлда маълум қилди. Аввалроқ Европа ОАВларида француз мутахассиси 6 та футбол конфедерациясидан 4 тасининг қўллаб-қувватлаши ҳақидаги ваъдасини олган. ТАСС ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Платини иккила ташкилотга ҳам раҳбарлик қила олиши мумкин, чунки бу ФИФА ва УЕФА низомларига зид келмайди.  

Top