07:59 / 15.08.2015
2447

Техасдаги кимё корхонасида портлашлардан кейин катта ёнғин чиқди

АҚШнинг Техас штатидаги Хьюстон шаҳридан 40 км узоқликда жойлашган кимё корхоналаридан бирида кучли ёнғин чиқди. Бу ҳақда штат ўт ўчирувчилари вакили маълум қилди. 

Ўт ўчирувчиларнинг маълумотларига кўра, нефть саноати учун кимёвий материаллар ишлаб чиқарувчи компанияга тегишли бўлган заводда бир нечта портлаш юз бергандан кейин завод биносида ёнғин авж олган. Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар ёнғинга учинчи тоифадаги мураккаблик даражасини беришди.   

Охирги маълумотларга кўра, ёнғинни бартараф этишга муваффақ бўлинди. Жабрланганлар ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.

Яқин атрофдаги аҳолига ўз уйларида қолиш ва ойналарни беркитиб қўйиш тавсия қилинди. Воқеа  сабаблари ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

Top