19:05 / 15.08.2015
3468

Хитойда Тяньцзиндаги портлашлар ҳақида ижтимоий тармоқларда ёлғон ахборот тарқатаётган юзлаб аккаунтлар ёпиб қўйилмоқда

Хитой ОАВларида мамлакатда ижтимоий тармоқларда Тяньцзиндаги кимёвий моддалар омборхонасидаги портлашлар сабаблари ва оқибатлари ҳақида ёлғон ахборот тарқатаётган 360 та аккаунт ёпиб қўйилгани маълум қилинмоқда.

Хусусан, Twitter’нинг Хитойдаги муқобили бўлган Sina Weibo микроблоглар сайтида баъзи фойдаланувчилар заҳарли газлар Пекин томонга йўналаётгани, фалокат яқинидаги савдо марказлари мародёрлар томонидан талангани ҳақидаги миш-мишларни тарқатишган.

Бир аёл эса портлаш оқибатида отаси ўлганини айтиб, онлайн тарзда пул йиға бошлаган. Аёлга нисбатан фирибгарлик айблови қўйилди. 

Top