09:49 / 16.08.2015
25950

12 та ноодатий давлат чегараси

Биз одатда давлат чегараси деганда тишигача қуролланган чегарачилар, ирриллаб турган афчаркалар, игнали тўсиқлар ва мустаҳкам паспорт назоратини тасаввур қиламиз. Бироқ давлат чегараси доим ҳам бундай кўриниш олмаслиги мумкин! Баъзи мамлакатлар орасидаги чегара - тротуар ёки қишлоқ кўчасидан ўтган рамзий чегарадир.

Германия — Чехия

Германия ҳамда Чехия орасидаги улуғвор чегара. Чегара кўриниши таърифига тил ожиз.

Норвегия — Швеция

Норвегия ва Швеция ўртасидаги чегарадан тушиш мана шундай кўринишга эга.

Польша — Украина

Польша ва Украина орасидаги мазкур йирик балиқ бу икки давлат чегарасининг шартлилигини англатади. Унинг яратувчиси – польшалик рассом Ярослав Козяра.

Швеция — Финляндия

Швеция ва Финляндия чегарасида бемалол гольф ўйнаса бўлади.

Аргентина — Бразилия — Парагвай

Чапда томонда — Аргентина, ўнг томонда — Бразилия, ўртада — Парагвай.

Бразилия — Уругвай

Бу мамлакатлар ўртасидаги чегара тўғри тротуар орқали ўтган. Чап томонда — Бразилия, ўнда — Уругвай.

Канада — АҚШ

Мана бу мамлакатлар ўртасида ўрнатилган чегара барисидан қизиқ. У Дерби Лайн шаҳарчасидаги бино орасидан кесиб ўтган.

Бельгия — Нидерландия

Кафега Нидерландия томонидан кириб, Бельгия томондан чиқдик. Ҳа, сеҳрли кафе мана шу бўлади.

Непаль — Хитой Халқ Республикаси

Барчамизга таниш Эверест чўққисининг ўзида Непаль ва Хитой Халқ Республикаси чегараси ўрнатилган.

Германия — Нидерландия

Германия ва Нидерландия орасидаги чегара Eurode бизнес-марказида металл чиқиб билан белгиланган. Почта қутисининг чегаранинг ҳар икки томонда жойлашганига қарамай, унга ташланган хатлар ўз манзилига бир ҳафтадан сўнг етиб боради. 

Россия — АҚШ

Мана бу жой Россия ва АҚШ ўртасидаги чегара ҳисобланади. Бу орол Чукотка ва Аляскадан 35 км. узоқликда жойлашган. Шунга қарамасдан, улар ўртасидаги вақт оралиғИ 21 соатни ташкил этади.

Хитой Халқ Республикаси - Монголия

Бу икки давлат ўртасидаги чегарада бирор ноодатий нарса йўқ. Шунчаки икки диназавр бир-бири билан ўпишиб турибди, холос.

Манба: Xabardor.uz

Top