Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 18:29 / 17.08.2015
2982
1 дақиқада ўқилади
Бангкокдаги сайёҳлик ҳудудида рўй берган портлашдан 5 киши ҳалок бўлди
Таиланд пойтахтида кучли портлаш содир бўлди, дея хабар берди “Синьхуа” агентлиги ўз твиттер микроблогида.
Қайд этилишича, газ баллонларини ташувчи юк автомобили портлаб кетган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса натижасида 5 киши ҳалок бўлган, яна 20 киши жароҳатланган.
Портлаш сайёҳлар ўртасида оммалашган тўрт юзли Erawan Shrine Брахма ҳайкалидан унча узоқ бўлмаган жойда содир бўлган.