05:21 / 17.08.2015
3802

Беларусь президенти Лукашенко ўғли билан ўзининг қароргоҳида 70 коп картошка ҳосили олди

Беларусь президенти Александр Лукашенко ўзининг кичик ўғли билан “Дрозды” расмий қароргоҳидаги ҳудуддан 70 қоп картошка йиғиштириб олди.

“Александр Лукашенко кичик ўғли билан бирга 18 сотка келадиган майдондаги ҳосилни бир ярим соатда йиғиштриб олдилар. Ҳосил ҳавас қилса арзигудек бўли – 70 қоп картошка олинди” дейилиоқда расмий хабарда.

Қайд этилишича, олинган ҳосил тез орада қариялар ва болалар уйларига берилади.

Top