06:05 / 17.08.2015
2303

Буюк Британия киберхавфсизликни ривожлантириш учун 3 млрд доллардан кўпроқ маблағ сарфламоқчи

Буюк Британия ҳукумати мамлакатнинг киберфазода иштирокига сарф-харажатларни кўпайтиришни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда The Sunday Times нашри.

Бундай қарор мавжуд хавфларга қарши курашишни кучайтириш ва бу соҳада ташаббусни қўлга олиш мақсадида қабул қилинди.

Нашрнинг маълумотларига кўра, британ ҳукумати киберфазода Россия ва Хитойдан солинаётган таҳдидларга қарши курашишдаги ўз иштирокини 10 баробарга кўпайтиришни режалаштирмоқда. Кейинги 5 йил ичида Буюк Британия кибердастурига 3 млрд доллардан кўпроқ маблағ киритилади.  

Top