07:38 / 17.08.2015
1986

Кубанда микроавтобуснинг ҳалокати оқибатида 3 киши қурбон бўлди

Россиянинг Кубань вилоятида йўналишли таксининг автоҳалокатга учраши оқибатида 3 киши қурбон бўлди, 12 киши тан жароҳатлари олди. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги хабар бермоқда.

Маҳаллий фавқулодда хизматларнинг маълум қилишича, машина тунги соат 3:00да дарахтга урилган. Воқеанинг сабаблари суриштирилмоқда.

Жароҳатланганлар Армавирдаги шифохонага ётқизилди.

Top