19:08 / 17.08.2015
3229

Миср Ғазо сектори билан чегарани 4 кунга очди

Миср ҳукумати Рафах шаҳридаги Ғазо сектори билан чегарада жойлашган назорат-ўтиш пункти фаолиятини сўнгги икки ой ичида биринчи марта қайта ишга туширди, дея хабар берди Associated Press.

Тўрт кун давомида чегара орқали ҳар икки томонга ўтишга рухсат берилади.

Айни пайтда 20 минг нафарга яқин киши Ғазо секторидан чиқиш учун ариза тақдим қилган. Уларнинг кўпчилиги талабалар ва тиббий ёрдам муҳтожлар ҳисобланади.

Top