18:12 / 17.08.2015
6941

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасидаги Яман ҳамда Филиппин терма жамоаларига қарши ўйинлар учун 30 футболчидан иборат кенгайтирилган таркибни эълон қилди.

Миллий терма жамоа сафида 83та ўйин ўтказган Александр Гейнрих яна бир бор миллий терма жамоага чақирув олган. Шу билан биргаликда, Тошкентнинг “Локомотив” клуби ҳужумчиси Темурхўжа Абдуҳолиқов ҳам бироз вақт танаффусдан кейин терма жамоага қайтган.

Самвел Бабаян терма жамоага бош мураббий қилиб тайинланганидан кейин ташкил этилган июль ойидаги йиғиндан фарқли ўлароқ, бу сафар хорижда фаолият олиб бораётган футболчилар ҳам жалб этилган. Шунингдек, аввалги йиғинда иштирок этмаган футболчилардан Игнатий Нестеров, Шавкат Муллажонов ва Санжар Шоаҳмедов ҳам ушбу рўйхатдан ўрин олган.

Икки муҳим ўйин олдидан ўтказиладиган йиғинга чақирилганлар орасида миллий терма жамоа таркибида энг кўп майдонга тушган футболчи — Сервер Жепаров ҳисобланади. У шу кунга қадар мамлкат бош жамоаси сафида 107 бор майдога тушиб, 23 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган. Ўйинлар сони бўйича иккинчи ўринда Игнатий Нестеров. У миллий терма жамоа дарвозасини 91 ўйинда қўриқлаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон ва Осиё чемпионатининг қўшма саралаш босқичи доирасида 3 сентябрь куни Тошкентда Яман терма жамоасини қабул қилади. Бу учрашувдан беш кун ўтиб, Самвел Бабаян шогирдлари сафарда Филиппин терма жамоасига қарши ўйнайди. Бу икки ўйинга тайёргарликни терма жамоа 27 августдан бошлайди.

Дарвозабонлар
1) Александр Лобанов (“Пахтакор”)

2) Игнатий Нестеров (“Локомотив”)

3) Элдор Суюнов (“Насаф”)

Ҳимоячилар

4) Александр Мерзляков (“Пахтакор”)

5) Даврон Хошимов (“Пахтакор”)

6) Егор Кримец (“Пахтакор”)

7) Анзур Исмоилов (“Чангчун Ятай”)

8) Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”)

9) Шерзод Аъзамов (“Насаф”)

10) Шавкат Муллажонов (“Локомотив”)

11) Виталий Денисов (“Локомотив” Россия)

12) Фаррух Сайфиев (“Насаф”)

Ярим ҳимоячилар

13) Одилжон Ҳамробеков (“Насаф”)

14) Шухрат Муҳаммалиев (“Насаф”)

15) Одил Аҳмедов (“Краснодар”)

16) Сервер Жепаров (“Ульсан”)

17) Азизбек Ҳайдаров (“Аш-Шабоб”)

18) Владимир Козак (“Пахтакор”)

19) Фозил Мусаев (“Сепаҳон”)

20) Сардор Рашидов (“Ал-Жаиш”)

21) Санжар Турсунов (“Ворскла”)

22) Станислав Андреев (“Пахтакор”)

23) Жавоҳир Соҳибов (“Пахтакор”)

24) Жасур Ҳасанов (“Локомотив”)

25) Санжар Шоаҳмедов (“Локомотив”)

Ҳужумчилар

26) Илхом Шомуродов (“Насаф”)

27) Александр Гейнрих (“Ордабаси”)

28) Темурхўжа Абдуҳолиқов (“Локомотив”)

29) Игор Сергеев (“Пахтакор”)

30) Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”)

Top