10:24 / 17.08.2015
4687

Ўзбекистонда мобил аудиогид патентланди

Фан ва техника тараққий этган ХХI асрда Германия, АҚШ, Англия, Россия каби давлатлар музейларида замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда экскурсияларни аудиогид орқали амалга ошириш ишлари кенг жорий этилган.
Ўзбекистон музейларида ҳам аудиогидлар ёрдамида музей заллари бўйлаб экскурсиялар олиб боришнинг замонавий усуллларини жорий этиш ҳозирги кунимиз учун долзарб масалалардандир.
Музейга ташриф буюрувчи, музейнинг мазкур дастур ўрнатилган мобил қурилмасидан фойдаланган ҳолда, экспонатларнинг идентификацион рақамини киритиб, экспонат ҳақида маълумот эшитиши мумкин. Дастур ўзбек, рус ва инглиз тилларида ишлаш имкониятига эга. Мазкур дастур Ўзбекистонда илк маротаба "Алоқа тарихи музейи" залларида 2015 йил март ойидан бошлаб экскурсиячилар эътиборига ҳавола этилмоқда.
Муаллифларга мазкур дастур учун № ДГУ 03194 рақамли гувоҳнома берилди.

Top