10:05 / 17.08.2015
3482

Ўзбекистонда мобил аудиогиди учун патент олинди

Ўзбекистонда мобил аудиогиди учун патент олинди. Бу ҳақда республика интеллектуал мулк агентлиги ахборот берди.

Аудиогид музейларда ва туристик объектларда одамларнинг ёрдамисиз, мустақил равишда айланишга имкон беради. Дунёнинг кўплаб мамлакатларида жойлашган музейларда одамлар ўрнини айнан мана шундай аудиогидлар босмоқда.

Дастур мобил телефонларга ўрнатилади. Телефон соҳиби тегишли музейга ташриф буюрганида ушбу иловадан фойдаланиб муассасада мустақил равишда айланиши мумкин бўлади. Дастур ўзбек, рус ва инглиз тилларида ишлайди.

Дастур муаллифига DGU 03194 рақамли гувоҳнома берилди.

Top