17:34 / 17.08.2015
3234

Қозоғистонда чақалоқ маст онанинг сутидан заҳарланди

Қозоғистоннинг Павлодар вилоятида истиқомат қилувчи аёл оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Новости-Казахстан ахборот агентлигининг маълум қилишича, у маст ҳолда фарзандини эмизгани боис чақалоқ заҳарланган.
29 июнь куни 2015 йили туғилган гўдак Иртиш туман марказий шифохонасига оғир аҳволда ётқизилди. Унинг алкоголдан заҳарлангани маълум бўлди. реанимацион ишлар амалга оширилгач, қизалоқ Павлодар туман юқумли касалликлар шифохонасига юборилди.
Суднинг аниқлашича, она бир неча маротаба маст ҳолда қизини кўкрагидан боққан.
Тузалиб чиққач, қизалоқ вилоят ихтисослаштирилган болалар уйига юборилган.

Top