Спорт | 13:43 / 17.08.2015
2269
1 дақиқада ўқилади

"Реал Мадрид" Серхио Рамос билан шартнома узайтиргани расман маълум қилди

“Реал Мадрид” ҳимоячиси Серхио Рамос клуб билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий твиттер саҳифасида хабар берилди.

Янги шартнома 2020 йилга  қадар амал қилади. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, 29 ёшли футболчининг янги шартнома бўйича маоши йилига 10 млн еврони ташкил қилади.

Маълумотларга кўра, расмий матбуот-конференцияси бугун (17 август) 16:30 да бўлиб ўтади.

 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш