Иқтисодиёт | 09:02 / 17.08.2015
2986
1 дақиқада ўқилади

Шанхай биржасидаги савдолар очилиши билан индекс тушиши кузатилди

Шанхай фонд биржасидаги эрталабки савдолар очилиши билан индекс тушиши кузатилди. Хитой фонд бозорини барқарорлаштиришга жавоб берувчи China Securities Finance Corp. компанияси илгарироқ мамлакат молиявий бозорини қўллаб-қувватлаш ва бундай тушишларга йўл қўймасликка ваъда берган эди.

Шанхай биржасининг асосий индекси – Shanghai Composite Index 0.44 фоизга тушиб кетиб, 3947.84 пунктни ташкил қилди. Бу пайтда Шэньчжэннинг асосий индекси – Shenzhen Composite Index 0.2 фоизга ошиб, 2314.92 пунктга етди.