Жаҳон | 05:39 / 17.08.2015
3140
1 дақиқада ўқилади

Хитойда ер кўчиши оқибатида 60 киши бедарак йўқолди

Хитойнинг Шэньси вилоятида ер кўчиши оқибатида камида 7 киши ҳалок бўлди, яна 60 га яқин киши бедарак йўқолди, деб хабар бермоқда The Economic Times нашри.

Ер кўчиши оқибатида турар-жой даҳасига 1,3 млн куб метр тоғ жинслари ўпирилиб тушди. Уюм остида тоғ-кон компаниясининг 15 та умумий ётоқхонаси ва учта уйи қолиб  кетди.

Айни пайтда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.