14:52 / 18.08.2015
3812

Энг яхши маҳаллалар танловининг ҳудудий босқичи якунига етди

Илгари Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” шиори остида “Энг намунали фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари” кўрик танловининг ўтказилаётгани хабар қилинган эди. Яқинда танловнинг ҳудудий босқичлари ниҳоясига етди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилоят ҳудудий бўлинмаси маълумотларига кўра, бу йилги танловнинг вилоят босқичида 10та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қатнашиб, улардан Навбаҳор туманидаги Қоровултепа маҳалла фуқаролар йиғини биринчи ўринни эгаллади ва республика босқичига йўлланма олди.

“Кўрик танловнинг кўлами, аҳамияти йилдан-йилга ошиб бораётгани, айниқса, эътиборлидир, – деди фонднинг Самарқанд вилоят бўлими раиси Шерали Йўлдошев. – Буни танловнинг туман (шаҳар) босқичида вилоятимиз бўйича 1 094та фуқаролар йиғини фаол қатнашганидан билса бўлади”.

Танловнинг республика босқичи шу йилнинг 9 сентябрь куни Жиззах вилоятида ўтказилиш режалаштирилган.

Top