Иқтисодиёт | 15:57 / 18.08.2015
3276
1 дақиқада ўқилади

Россияда евро баҳоси 2015 йил февралидан буён илк бор 73 рублга кўтарилди

Москва биржасида евронинг рублга нисбатан қиймати яна бир психологик чегарадан ошиб, 73,009 рублга етди. Унинг ўсиш кўрсаткичи 42 копейкани ташкил этган.

Доллар баҳоси ҳам 30 копейкага кўтарилиб, 65,81 рублга етган.

Бундан аввалроқ Shanghai Composite Index Шанхай фонд биржаси индекси ҳам савдолар тугалланишига яқин Хитойдаги иқтисодий ривожланишнинг секинлашуви хавфи остида 6 фоиз — 3748,16 пунктга камайгани хабар қилинган эди.