11:50 / 18.08.2015
5919

Ўзбекистон тартиб ва хавфсизликнинг таъминлангани кўрсаткичи бўйича МДҲ давлатлари ичида биринчи бўлди

2015 йилги қонун устуворлиги индексида Ўзбекистон мамлакатда тартиб ва хавфсизликнинг таъминлангани кўрсаткичи бўйича МДҲ давлатлари ичида биринчи натижани қайд қилди. Бу ҳақда УзА хабар берган.

Хабарда таъкидланишича, Ўзбекистонда байрам тадбирлари ўтказиладиган жойлар соҳа ходимларининг алоҳида эътиборида. Нохуш ҳолатларнинг юзага келишига йўл қўймаслик, хавфсизликни таъминлаш юзасидан махсус рейдлар ўтказилмоқда. Бу жараёнда маҳаллий ҳокимликлар, жамоат ташкилотлари вакиллари, хусусан, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, маҳалла посбонлари фаол иштирок этмоқда. Тадбирлар давомида аниқланаётган камчиликлар, ҳуқуқбузарликлар ўз вақтида бартараф этилмоқда.

Маълумот учун, қонун устуворлиги индекси 2010 йилда ишлаб чиқилган бўлиб, адолат ва қонунийликнинг универсал принциплари асосига қурилади. У ҳар йили World Justice Project халқаро ноҳукумат ташкилоти томонидан эълон қилиб борилади.

Top