Ўзбекистон | 12:44 / 18.08.2015
2807
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ТИВда Покистон элчиси қабул қилинди

2015 йилнинг 18 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Покистон Ислом Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Риаз Ҳусайн Бухорий билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Покистон кун тартибининг жорий масалалари муҳокама қилинди ҳамда долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.