16:11 / 18.08.2015
3479

Полиция Бангкокдаги портлашни содир этган гумондор расмини тарқатди

Таиланд полицияси Бангкок марказида портлаш содир этганликда гумон қилинаётган шахснинг суратини тарқатди, дея хабар бермоқда Ассошиэйтед Пресс агентлиги.

Бундан аввалроқ эса Таиланд бош вазири Прают Чан-Оча гумондор шахси аниқланганини маълум қилган эди.

Полиция маълумотларига кўра, гумондор шахс эркак киши бўлиб, ҳодиса жойида сариқ футболка ва елкага осилувчи сумкада пайдо бўлган. Полиция генерал-лейтенанти Правут Тхаворнсири ижтимоий тармоқларнинг бирида унинг сумка ва сумкасиз расмларини эълон қилган. Суратнинг ҳодиса жойи яқинидаги видеокузатув камераси тасвирлари асосида олингани кўриниб турибди, дея хабар берди агентлик.

Эслатиб ўтамиз, 17 август куни кечқурун Бангкок марказида содир бўлган портлаш оқибатида 27 киши ҳалок бўлиб, 120 киши жароҳатланган эди.

Top