18:59 / 18.08.2015
2628

«Реал» Ковачичнинг сотиб олинганини эълон қилди

Мадриднинг «Реал» клуби Италиянинг «Интер» жамоаси яримҳимоячиси Матео Ковачични ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар қолдирилган.

21 ёшли яримҳимоячи клуб билан 6 йиллик шартномага имзо чеккан. Футболчи эртага мадридлик мухлислар олдида таништирилади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, «Реал» футболчи учун 28 миллион евро ва 7,5 миллион евро бонус кўринишидаги маблағ таклиф қилаётгани ҳақида хабар тарқатилганди.

Агар Ковачич жорий мавсумда «Реал» таркибида 20та учрашувда майдонга чиқса 2,5 млн, икки мавсумда 40та учрашув ўтказса эса яна қўшимча 5 млн. евро «Интер» ҳисоб рақамига ўтказиб берилади.

Top